Trivago сайёҳлик хизмати томонидан ўтказилган тадқиқот натижасида Европанинг энг арзон ва машҳур пойтахтлари ҳамда курортли шаҳарлари аниқланди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, энг арзон пойтахтлар орасида биринчи ўринни Болгариянинг София шаҳри эгаллади. Шаҳарда бир кун яшаш учун ўртача 67 доллар сарфланади. Рўйхатдаги иккинчи ўрин Македониянинг Скопе шаҳрига насиб қилиб, бу ерда сайёҳ кун давомида 70 доллар сарфлайди. Учинчи навбатда Босния ва Герцеговинанинг Сараево шаҳри кўрсатиб ўтилган. Шаҳарда бир кеча-кундуз тунаш учун ўртача 74 доллар харажат қилинади.
Ўз навбатида, Лондон шаҳри Европанинг энг қимматли пойтахти деб топилди. Шаҳарда бир кунлик хонани ижарага олиш учун 267 доллар сарфланади. Швейцариянинг пойтахти Берн (219 доллар) ва Франциянинг пойтахти Париж (196 доллар) тегишинча иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.
Изоҳ (0)