Россия бош вазири Дмитрий Медведев яқин вақтларгача нефть ва газ савдосидан тушган даромад Россия бюджети даромадлари умумий суммасининг 70 фоизини ташкил қилганини айтди, деб ёзади Meduza.
«Яқиндагина бизда углеводородлардан тушган даромад давлат бюджети даромадларининг тахминан 70 фоизини ташкил этарди. Яъни биз мана шу игна устида ўтирардик. Кейинроқ 55 фоизга, ҳозир эса 45 фоизга тушди», — деди Медведев «Ягона Россия» партияси олий ва бош кенгашларига номзодлар билан учрашувда.
Бош вазир сўзларига кўра, нефтнинг нархи пасайган даврда Россия иқтисодиёти тузилмасини ўзгартириш зарур. Унинг фикрича, паст нархлар «умуман олганда, бизга халал бермоқда», аммо улар яна баррелига 140 долларгача кўтарилса, унда «яна ҳамма эркин нафас олади».
Изоҳ (0)