Собиқ чечен дала қўмондони, айни пайтда Лондонда истиқомат қилаётган Аҳмад Закаев Рамзан Қодировнинг Чеченистонга қайтиш тўғрисидаги таклифига муносабатини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Қаерда ва қандай яшашни ўзим ҳал эта оламан. Бу Чеченистондаги қариндош-уруғларим билан ‘учрашув’га ўхшаш кўз-кўз учун қилинган баёнот. Нафақат яқин, балки узоқ қариндошларимни ҳам йиғишган, мендан воз кечишга мажбурлашган. Унинг олдига бориш, Чеченистонда амалга оширилган ва ҳозирда ҳам содир этилаётган жиноятларга шерик бўлишни истамайман», — дея маълум қилган Закаев.
Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифасида Аҳмад Закаевнинг яқинлари билан тушган суратларини жойлаштириб, уни Чеченистонга қайтишга ундаганди.
Изоҳ (0)