Таиланднинг жанубидан топилган самолётнинг бўлаклари Malaysia Airlines компаниясининг MH370 рейсини амалга оширган Boeing 777-200 самолётига тегишли бўлмаган. Бу ҳақда Малайзия Транспорт вазирлигининг маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Бошқарма бўлаклар ҳалокатга учраган самолётнинг қисмларига мос келмаслиги, шунингдек, улардаги рақамлар Malaysia Airlines компаниясининг самолётларига қарашли эмаслигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Таиланднинг жанубий соҳилларидан топилган самолёт бўлаклари 2014 йилнинг мартида йўқолиб қолган Малайзия Boeing’ига тегишли деб тахмин қилинаётган эди.
Изоҳ (0)