Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг мамлакатдан халқаро санкциялар олиб ташланганидан сўнг Европага илк ташрифи чоғида, 25 январь, душанба куни Эрон ва Италия ўртасида умумий суммаси 17 миллиард еврога тенг бир неча келишувлар имзоланди. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
Италия ҳукуматидаги манба келишувлар энергетика, инфратузилма, пўлат етказиб бериш ва кема қурилишини қамраб олгани, жумладан, Saipem (SPMI.MI) гуруҳи билан 5 миллиард, Danieli (DANI.MI) фирмаси билан 5,7 миллиард, Condotte d'Acqua фирмаси билан 4 миллиард евро миқдоридаги шартномалар тузилганини маълум қилган.
Руҳоний 27 январь, чоршанба куни Францияга йўл олади. Бу ерда Эрон вакиллари Airbus компанияси билан 114 та самолёт харид этиш бўйича шартномага қўл қўйиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)