Сурия президенти Башар Асад Россиядан сиёсий бошпана сўрагани йўқ. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2015 йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«Ҳеч қандай сиёсий бошпана ҳақида ҳеч ким сўрагани йўқ, ҳеч ким бундай нарсани таклиф ҳам қилгани йўқ», — дея таъкидлади вазир.
Лавров, шунингдек, ОАВларнинг Бош разведка бошқармаси собиқ раҳбари Асадга истеъфога чиқишни таклиф қилгани ҳақидаги хабарларини рад этди.
Изоҳ (0)