Бельгиянинг Схарбек коммунасида психиатрия маркази бемори пичоқ билан етти кишини яралади, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net». Улардан икки нафари оғир аҳволда.
Ҳодиса 25 январь, душанба куни кечқурун содир бўлди. Ҳужумдан бир соат ўтиб, беморни ота-онасининг уйида ҳибсга олишди.
Аниқланишича, у 19 ёшда бўлиб, беш ёшлигидан буён даволаниб келган. Бундан ташқари, унинг касалхонадан чиқиши учун рухсат берилган. Даволаш марказига пичоқ билан қайтиб келиб, у муассаса ходимларига ташланган.
Воқеа гувоҳлари сўзларига кўра, ҳодиса жойига 20 га яқин тез ёрдам машинаси етиб келган.
Изоҳ (0)