Хитойнинг улгуржи савдо ва маҳсулот етказиб бериш билан шуғулланувчи Meituan Dianping компанияси 3,3 миллиард доллар миқдоридаги молиялаштиришни жалб этди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
Компаниянинг ўзи 19 миллиард долларга баҳоланган. Унинг бу қадар юқори баҳоланиши 2015 йилнинг охирида «Meituan.com» ва «Dianping.com»нинг бирлашиши натижасида ташкил топган компанияга дунёнинг энг қиммат стартаплари қаторига кириш имконини берди.
Компанияга Tencent Holdings интернет гиганти, шунингдек, DST Global ва Trust Bridge Partners жамғармалари инвесторлик қилишини маълум қилган.
Изоҳ (0)