Вьетнам пойтахти Ханойдаги Хоан Кием кўлида истиқомат қилган баҳайбат тошбақа 19 январь, сешанба куни вафот этди. Унинг қазоси маҳаллий аҳоли ва барча вьетнамликлар учун катта йўқотиш эканлиги айтилмоқда, дея хабар беради «Интерфакс».
Ёши бир неча юз йил эканлиги билдирилган тошбақа 2011 йили уч ойлик даволаниш курсини ўтаган ва шундан сўнг кўлга қўйиб юборилганди. У ноёб турга (Rafetus vietnamensis) мансуб ва салкам 170 кило тош босарди. Илгари кўлда тўртта тошбақа яшарди, улардан учтаси Нефрит тоғи ибодатхонаси ва Ханой музейида сақланмоқда.
Изоҳ (0)