19 январь, сешанба куни Россия президенти Владимир Путин Европа яҳудийлар конгресси вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Учрашувда конгресс президенти Вячеслав Кантор Путинга Европада аксилсемит кайфиятлар ошиб бораётганидан шикоят қилиб, яҳудийлар билан боғлиқ вазиятга «Иккинчи жаҳон уруши йилларидан бери энг ёмони», дея баҳо берди. Бунга жавобан Путин яҳудийларга Россияга кўчиб ўтишни таклиф этди. «Совет Иттифоқи пайтида мамлакатни тарк этишганди, энди қайтишсин», — дея таъкидлаган давлат раҳбари.
Кантор Путиннинг таклифини «мутлақо янги ғоя», деб атади ва мазкур масала конгрессда муҳокама этилишини билдирди.
Изоҳ (0)