Буюк Британиянинг Моркам шаҳрида яшовчи Сью ва Ноэль Редфорд 19-фарзанди дунёга келишини кутаётганини маълум қилди. 40 ёшли Сью ҳомиладорликнинг 12-ҳафтасида, дея хабар беради The Sun.
«Бу нарса биз учун катта сюрприз бўлди. ‘Шунча бола етади, бас’, деган қарорга келгандик, лекин Янги йил бизга кутилмаган ҳадя берди», — дейди аёл.
Оила 45 ёшли Ноэль эгалик қиладиган новвойхона даромади ҳисобига яшайди. Редфордлар кредит карталаридан умуман фойдаланмасликлари билан фахрланади.
Илк бор Сью 14 ёшида ҳомиладор бўлганди. Ўшанда икки ёш ўзлари бировларнинг қўлида ўсганлари учун болани қолдиришга қарор қилган.
Изоҳ (0)