Украина ўз ҳудудидан Россия газини ўтказиш учун ставкани тахминан бир ярим баробарга оширди. Бу ҳақда Украина Энергетика ва кўмир саноати вазири Владимир Демчишинга таяниб, Meduza хабар қилмоқда.
Вазирнинг сўзларига кўра, минг куб метр газни 100 километрга ўтказиб бериш тарифи 4,5 долларни ташкил этади.
2016 йилгача Россия газини Украина ҳудуди бўйлаб ўтказиш ставкаси икки томонлама шартнома асосида белгиланар эди. Эндиликда тариф Украинанинг Энергетика соҳаси ва коммунал хизматларни тартибга солиш Миллий комиссияси томонидан ўрнатилади.
2015 йилда Украина ҳудуди бўйлаб минг куб метр газни 100 километрга етказиб бериш нархи 2,7 долларни ташкил этган эди.
Изоҳ (0)