Ҳиндистон томонидан учирилган IRNSS-1E навигация сунъий йўлдоши орбитага муваффақиятли чиқарилди. Бу ҳақда мамлакат коинот тадқиқотлари ташкилоти расмий ахборотида маълум қилинган, дея хабар беради «ТАСС».
Бортида сунъий йўлдош бўлган PSLV-C31 ракета ташувчиси Андхра-Прадеш штатидаги Шрихарикота оролида жойлашган космодромдан парвоз қилди. Сунъий йўлдош Ҳиндистонга ўзининг минтақавий навигация сунъий йўлдош тизимини (Indian Regional Navigation Satellite System, IRNSS) яратиш имконини берувчи етти қурилмадан бешинчиси бўлди.
Тизим устидаги ишлар 2016 йилда, қурилмаларнинг барчаси орбитага чиқариб бўлинганидан якунланиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)