Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ар-Риёдда Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди. Уларнинг якуни бўйича томонлар ўртасида 14 та келишув ва меморандум имзоланди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: AFP

Фото: AFP

Музокараларнинг бош мавзуларидан бири терроризмга қарши кураш бўлди. Имзоланган ҳужжатларнинг аксарияти икки томонлама, хусусан, энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга тааллуқли эканлиги айтилмоқда. Шунингдек, илмий-техник йўналишдаги, жумладан, сунъий йўлдош навигацияси бўйича алоқаларни кенгайтириш ҳақида келишиб олинди. Хитой ва Саудия вакиллари юқори ҳароратли ядро реактори қуриш тўғрисида меморандумга ҳам имзо чекди.

Хитой раҳбарининг 7 йилдан бери биринчи марта Саудия Арабистонига келгани Яқин Шарқ ОАВда катта қизиқиш уйғотди. Минтақавий сафарини ар-Риёддан бошлаган Си Цзиньпин Миср ва Эронга ҳам ташриф буюради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фарғонада италиялик аёл ЙТҲ оқибатида вафот этди
Маҳаллий
Жаҳон банки прогнози: Ўзбекистон кейинги икки йилда Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги энг яхши иқтисодий ўсишга эга бўлади
Шоу-бизнес
Қирол Абдулла II ва қиролича Рания бахтининг акс томони: Иордания қироллик оиласининг сирлари ва фожиалари