Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатидаги Бастар округида 30 нафар маочи жангарилар ҳукуматга таслим бўлди. Бу ҳақда полиция вакили берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, Бастар округида маочиларнинг етакчиси йўқ қилингач, жангариларнинг фаолияти сусайган. Натижада, 30 нафар маочи таслим бўлишга қарор қилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ихтиёрий равишда қуролини ташлаган ҳамда оғир ва ўта оғир жиноят содир этмаган маочи жангариларга нисбатан амнистия эълон қилган эди. Уларга 10 минг рупий (150 доллардан зиёд) миқдорида бир марталик бадал тўлови белгиланган. Бундан ташқари, ҳукумат таслим бўлган маочиларни уй-жой билан таъминлаб, уларга иш топишда ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон полицияси 15 январь, жума куни тўрт нафар маочини йўқ қилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Саломатлик
Иштаҳангиз карнайми: ҳамиша овқат ейиш истаги қийнаганда нима қилиш керак?
Маҳаллий
Тошкент ва Андижон ўртасида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди 
Дунё
“Ўлим жунглиси”: 400 мингга яқин муҳожир ҳалокатли йўл орқали Панамадан АҚШга ўтмоқда