Суриялик қочоқ Париж яқинида 10 еврога лотерея чиптаси сотиб олиб, бир миллион евро миқдоридаги ютуққа эга бўлди. Бу ҳақда The Local нашрига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, 30 ёшли суриялик ўтган йил июнида лотереяда ғолиб чиққан, бироқ француз ОАВлари бу ҳақда энди ёритмоқда. «У ютиб олинган пулларга квартира харид қилишга улгурди. Энди ресторан очиш ва Парижга оиласининг қолган аъзоларини кўчириб келиш, шунингдек, француз тилини мукаммал ўрганишни режалаштирмоқда», — дея маълум қилади The Local.
Суриялик Францияга 2011 йили, мамлакатида уруш бошланганидан сўнг кўчиб келишга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)