Эронга нисбатан халқаро санкциялар бекор қилинди, дея хабар бермоқда Meduza. Бу Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) Эрон ўз ядро дастурининг музлатилишини назарда тутувчи битимнинг барча шартларини бажаргани ҳақидаги маърузани тақдим этгач, содир бўлди.
Санкцияларнинг бекор қилиниши Эронга зудлик билан нефть экспортини ошириш имконини беради — бу сўнгги ойларда керагидан ортиқ таклифлар тўпланган бозорга қўшимча босим ўтказиши мумкин. Нефтнинг жаҳон бозоридаги нархи 2015 йил охири — 2016 йил бошида кескин пасайиб кетди.
Санкцияларнинг бекор қилиниши, шунингдек, Эрон ўз ҳисобларида музлатиб қўйилган 50 миллиард долларга яқин маблағни қўлга киритишини англатади. Бундан ташқари, Эрон аввалроқ тақиқланган ускуна ва технологияларни сотиб олиши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)