АҚШ президенти Барак Обама турмуш ўртоғи Мишель ва дўстлари билан Вашингтондаги Oyamel номли Мексика таомлари ресторанига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ташриф биринчи хонимнинг туғилган куни билан боғлиқ: Мишель Обама 17 январь куни 52 ёшини нишонлайди.
Президент оиласи тадбир учун танлаган ресторан қиммат тамаддихоналар қаторига кирмайди. Менюдаги таомлар нархи 8—15, анъанавий тако (турли масаллиқлар солинган тортилья кулчаси) эса 4—5 доллар атрофида туради.
Изоҳ (0)