Мухолифатчи ва «Корпорация: Путин даврида Россия ва Давлат хавфсизлик қўмитаси» китобининг ҳаммуаллифи Владимир Прибиловский Москвадаги квартирасидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда унинг ҳамкасблари Юрий Фельштинский ва Александр Верховский маълум қилди.
«Ҳозирги пайтда ҳеч қандай қўшимча маълумотга эга эмасман», — деб таъкидлади Фельштинский.
Верховский Facebook’даги саҳифасида Прибиловскийнинг ўлими ҳақида кечаси маълум бўлганлигини қайд этди.
Ушбу маълумот ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳозирча расман тасдиқланмади.
Прибиловский 59 ёшда эди. У «Панорама» ахборот-тадқиқот маркази, «Антикомпромат» интернет нашри ва «Субтропик Россия» ҳаракатининг раҳбари сифатида танилган эди.
Изоҳ (0)