Россия бош вазири Дмитрий Медведев нефть нархи тушишда давом этадиган бўлса, воқеаларнинг салбий ривож топишига тайёрланишга чақирди. Бундай баёнот билан у Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясидаги VII Гайдаров форуми доирасида чиқиш қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Тўпланган захиралар жорий йил бюджетини мувозанатлаштириш имконини берди. Бироқ нефть нархи бундан кейин ҳам тушиб кетаверса, бюджет параметрларини аниқлаштириш керак бўлади. Буни тушуниш керак, энг ёмонига тайёр туриш зарур», — деди у.
Ҳукумат раҳбари қўшимча қилишича, айни пайтда бюджетни оптималлаштиришнинг энг самарали шаклини танлаш керак.
Изоҳ (0)