Эрон ҳарбийлари Теҳрон ҳудудий сувлари чегарасини кесиб ўтган ўн нафар америкалик денгизчи озод этилгани ҳақида эълон қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Бироқ бу маълумот Америка томонидан тасдиқланганича йўқ.
Аввалроқ АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Кувайтдан Баҳрайнга қараб кетаётган иккита катери Эрон ҳудудий сувларига кириб қолгани ва қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Таъкидланишича, бу катерлардан бири ишдан чиққач, содир бўлган. Ўн нафар экипаж аъзоси ҳибсга олинган.
Сўнг Теҳрон Америка ҳарбий кемалари Эрон ҳудудий сувларига бостириб киргани учун АҚШдан узр сўрашни талаб қилган эди.
Бироз вақт ўтиб, Теҳрон америкалик ҳарбийларнинг хатти-ҳаракатлари душманлик хусусиятига эга бўлмаганини айтган эди.
Изоҳ (0)