Forbes Россиянинг энг бадавлат бизнесмени Алишер Усмоновнинг менежерлари ва шериклари акс этган схемани тузиб чиқди ва уни «Усмонов сайёралари тизими» деб атади.
«Тизим»дан Давлат думаси депутати Андрей Скоч (USM Holdings’нинг 30 фоизи эгаси Владимир Скочнинг ўғли), DST жамғармалар гуруҳи асосчиси Юрий Мильнер, «Мегафон» директорлар кенгаши аъзоси Николай Крилов, USM директорлар кенгаши раиси Фарҳод Моширий, USM Advisors бош директори Иван Стрешинский, «Мегафон» бош директори Иван Таврин, Mail.ru Group бош директори биринчи ўринбосари Дмитрий Сергеев ва бошқалар ўрин олган.
Изоҳ (0)