Алишер Усмоновнинг бизнесда ҳаммаси жойида эканлигини тушуниш бўйича ўз тизими бор, деб ёзади Forbes «Мегафон» бош директори Иван Тавринга таяниб.
«У узоқ вақт давомида умуман савол бермаслиги, сўнг қўққисдан икир-чикирлар ҳақида сўраб қолиши ҳам мумкинки, бу нарсага нима учун қизиқиб қолганига ҳайратланасан киши. Савол, масалан, база станцияси қурилмаси ҳақида бўлиши мумкин, — деди Таврин. — Жавобини билмасангиз, демак ишда бунинг учун масъул кишилар билан мулоқотда эмассиз, хаёл суриб юрибсиз. У буни ёқтирмайди».
Изоҳ (0)