Euronews телеканали «Ўзбекистондан откриткалар» номли кўрсатувлар туркуми орқали мамлакат маданий-тарихий меросини ёритишда давом этмоқда. 11 январь куни дастурнинг Хива обидалари — Ичан-қалъа ва Калта Минор ҳақида ҳикоя қилувчи иккинчи репортажи эфирга узатилди. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» миллий компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур репортаж трансляцияси 17 январгача амалга оширилади. Уни телеканал, шунингдек, «Ўзбектуризм» миллий компанияси сайтидан ҳам топиш мумкин.
Euronews 2015 йил октябридан бери ҳар куни Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақида 30 сонияли реклама ролигини ҳам намойиш этиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистондан откриткалар»нинг биринчи репортажи Самарқанддаги Гўри Амир мақбарасига бағишланганди.
Изоҳ (0)