Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари коалицияси Яманда низолашаётган тарафлар ўртасида тузилган сулҳ муддатининг тугаганлигини эълон қилди. Бу ҳақда Saudi Press Agency (SPA) берган маълумотларга асосан «Интерфакс» хабар қилмоқда.
«Яманнинг қонуний ҳукуматини қўллаб-қувватловчи коалиция раҳбарияти мамлакатдаги вақтинчалик ярашувнинг 2016 йил 2 январь куни маҳаллий вақт билан соат 14:00 да тугаганлигини эълон қилади», ― дея маълум қилинди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Яман можароси туфайли ўзининг хавотирини билдирган эди.
Изоҳ (0)