КХДР ҳукумати водород бомбасини синовдан ўтказишга тайёргарлик кўраётган бўлиши мумкин, деб ёзади «Коммерсантъ». Бу ҳақда Жанубий Корея мудофаа вазирлиги маърузасига таяниб, «Рёнхап» агентлиги хабар бермоқда.
Ҳарбий муассаса маълумотларига кўра, Пхеньян термоядровий қурол-яроғлар яратиш бўйича тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. «Шимолий Корея томонидан Пунгё-ри уездидаги полигонга янги туннелнинг қурилиши термоядровий қурол-яроғларни синаб кўришга тайёргарлик билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини истисно қила олмаймиз… КХДРда термоядровий қурол учун пойдевор бўлиши мумкин», — дейилади маърузада.
Нашр эслатишича, ўтган йил ноябрида КХДР раҳбари Ким Чен Ин мамлакат ҳукумати, «агар зарур бўлса, атом ва водород бомбасини портлатишга тайёрлиги»ни эълон қилган эди.
Изоҳ (0)