Доллар йил якунлари бўйича дунёдаги аксарият валюталарга нисбатан сезиларли равишда мустаҳкамланади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Евронинг долларга нисбатан курси салкам 3, иена 3,5, Швеция ва Дания кронаси ҳамда Австралия доллари тахминан 5 фоизга пасаяди. Швейцария франки деярли 6, Янги Зеландия доллари эса 7,5 фоизга пасаяши кутилмоқда.
Агентлик башоратларига кўра, долларга нисбатан мустаҳкамланадиган валюталар ҳам бор. Улар қаторига Канада доллари (тахминан 3,5%), фунт стерлинг (2,5%) ва Норвегия кронасини (1,2%) киритиш мумкин.
Изоҳ (0)