Мисрда Facebook ижтимоий тармоғидаги 23 гуруҳ маъмурлари ҳибсга олинди. 25 январда нишонланадиган инқилобнинг 5 йиллиги арафасида расмийлар гуруҳ иштирокчилари даъват этаётган янги норозилик акцияларидан хавфсирамоқда, дея хабар беради «Газета.ru».
Фитнада айбланиб, икки эркак ва бир аёл қўлга олинган. Расмийларнинг таъкидлашича, улар мамлакатда ман этилган «Мусулмон биродарлари» ташкилоти тарафдори бўлган. 2011 йилда ижтимоий тармоқлар Мисрда инқилобни уюштиришда муҳим роль ўйнаган ва ҳукумат бу ҳолат яна такрорланишини истамайди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Мисрда Free Basics сервиси (Facebook функцияларидан бепул фойдаланиш) блокировка қилингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)