Швеция ҳукумати 12 ноябрь, пайшанба куни мамлакатга бошпана сўраб келаётган рекорд даражадаги муҳожирлар билан боғлиқ харажатларга қўшимча 11 миллиард крона (1,27 миллиард доллар) сарфлашини эълон қилди. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
Ҳукуматнинг маълум қилишича, қўшимча маблағ маҳаллий маъмуриятларга берилади ва уларнинг асосий қисми қочоқларни уй-жой билан таъминлашга ишлатилади. Мазкур маблағни қарз ҳисобига жалб этиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)