Борис Немцовнинг ўлдирилиши ҳақидаги иш бўйича айбланувчиларнинг квартирасидан героин ва наша топилди, дея хабар бермоқда «Эхо Москви» кимёвий экспертизага таяниб.
Тергов маълумотларига кўра, Москванинг Веер кўчасидаги иккита хонадон айни пайтда қидирувда бўлган Руслан Геремеев иши бўйича гувоҳ томонидан Заур Дадаев, Анзор Губашев ва Беслан Шаванов учун ижарага олинган.
Наркотиклар Дадаевга тегишли эканлиги исботланса, унга нисбатан янги айблов илгари сурилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлдирилиши ҳақидаги жиноий иш фигуранти Руслан Муҳиддинов жиноятни ташкиллаштиришда сиртдан айбланган эди.
Борис Немцов 2015 йил 27 февраль куни Москва марказида отиб кетилган эди. Унинг ўлдирилиши билан боғлиқ жиноят иши доирасида беш киши ҳибсга олинган бўлиб, Чеченистоннинг «Север» батальони қўмондони собиқ ўринбосари Заур Дадаев бош айбланувчи ҳисобланади.
Изоҳ (0)