12 ноябрь, пайшанба куни АҚШ Либерияга нисбатан киритилган иқтисодий санкцияларни бекор қилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«АҚШ Либерия халқининг собитқадамлиги, соғлом фикрлилиги ҳамда тинч ва демократик тараққиёт тарафдори эканлигини маъқуллайди, айнан шулар бундай имкониятни юзага келтирди», — деди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Нед Прайс.
Либерияга нисбатан санкциялар 2004 йилда жорий этилган бўлиб, бунга АҚШ Либериянинг ўша пайтдаги президенти Чарльз Тейлор бошқаруви уларнинг ташқи сиёсатига таҳдид солишидан хавфсираши сабаб бўлган эди.
2012 йилда Тейлор Махсус суд томонидан ҳарбий жиноятлари учун 50 йиллик қамоққа маҳкум қилинган эди.
Изоҳ (0)