Бангладешда иккита боши бор қиз бола дунёга келди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Қизалоқнинг битта танаси, иккита оёғи, иккита қўли, ҳаёт учун муҳим бўлган биттадан органлар тўплами ва иккита боши бор. Бола 11 ноябрь, чоршанба куни кечқурун кесарча кесиш йўли ёрдамида дунёга келди.
Янги туғилган чақалоқнинг отаси ўз фарзандини биринчи марта кўрганида ҳайратга тушганини айтиб ўтди: «Унинг иккита тўла тўкис боши бор. У иккала оғзи билан овқатланмоқда ва иккита бурни билан нафас олмоқда… Шундай бўлса ҳам у ва унинг онасининг аҳволи яхши эканлиги учун Аллоҳга шукур қиламан».
«Чақалоқнинг икки боши борлигини инобатга олмаса, унинг худди оддий болалардек танаси бор», — деди Total Healthcare клиникаси бош шифокори. Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, қизалоқ сиам эгизакларининг фавқулодда ноёб турига мансуб экан.
Изоҳ (0)