Россия давлат думаси депутати Александр Старавойтов Бош прокуратурага Facebook, «Одноклассники» ва бошқа ижтимоий тармоқлар шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этаётганини текшириш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Давлат думаси депутати бундай текширув Брюссель суди яқинда қабул қилган қарордан келиб ўтказилиши лозимлигини билдирган. Мазкур қарорга кўра, Facebook махсус дастурий таъминот ёрдамида Бельгиядаги интернет фойдаланувчиларини кузатишда давом этса, кунига 250 минг евро тўлаши керак бўлади. Бу талабни бажариш учун суд ижтимоий тармоққа 48 соат муддат берган.
Маълум бўлишича, Facebook ҳатто ушбу ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтмаганларни ҳам интернетдаги фаолиятини кузатиб борган.
Изоҳ (0)