Индонезиянинг наркотикларга қарши кураш агентлиги наркотиклар савдоси учун бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этилганларни тимсоҳлар қўриқлайдиган қамоқхона қуришни таклиф этди. Бу ҳақда The Telegraph манбаларига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Агентлик раҳбари Буди Васесо шундай таклифни илгари сурган ва «қамоқхонани сақлашга қодир бешафқат тимсоҳлар»ни қидириш мақсадида мамлакатнинг турли ҳудудларига боришни режалаштираётганини маълум қилган. Унинг айтишича, қамоқхона қўриқчиларидан фарқли равишда, тимсоҳлар наркосавдогарларни қочишдан тийиб туриши аниқ.
«Тимсоҳни пул эвазига ўзига ағдариб бўлмайди. Уни ҳибсдан қочишда ёрдам беришга мажбур ҳам этолмайсиз», – дея таъкидлаган Буди Васесо.
Изоҳ (0)