Қўшимча текширувлар сўнгги император Николай II ва император аёл Александра Фёдоровнанинг жасадлари ҳақиқий эканлигини тасдиқлади, дея хабар бермоқда «Газета.ru» Россия Тергов қўмитаси расмий вакили Владимир Маркинга таяниб.
Маркин аниқлик киритишича, тадқиқот натижасида «инсоният учун камёб бўлган ва она томонидан Англия қироличаси Виктория авлодлариники билан мос тушадиган митохондриал ДНКлар» аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Тергов қўмитаси Романовлар императорлик уйи аъзоларининг ҳалок бўлиши билан боғлиқ жиноий иш юзасидан текширувларни қайтадан бошлашга қарор қилган эди.