Россиянинг «Когалимавиа» компаниясига тегишли A321 йўловчи самолётининг Мисрдаги ҳалокати француз сатирик газетаси Charlie Hebdo карикатурасига мавзу сифатида хизмат қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Ўзининг провокацион мақолалари билан танилган нашрнинг янги сонида 224 кишини ҳаётдан олиб кетган фожиа мавзуси бирданига икки суратда акс эттирилган.
Ҳар иккала карикатура Charlie Hebdo газетасининг шу ҳафтадаги сони охирги саҳифасида, «Сиз қутулиб қолган муқовалар» рукни остида жойлаштирилган. Газета ушбу бўлимда одатда редакция ходимлари томонидан газета муқоваси учун таклиф этилган, бироқ охир-оқибатда рад этилган суратларни чоп этади.
Изоҳ (0)