Мальдив парламенти аъзолари 5 ноябрь, пайшанба куни мамлакат вице-президенти Аҳмад Идибга ишончсизлик — импичмент жараёнини бошлаш учун овоз берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Парламентдаги 85 депутатдан 61 нафари ишончсизлик билдирилишини қўллаб-қувватлаган. 24 октябрда ҳибсга олинган вице-президент давлат раҳбарига суиқасд уюштиришни ташкиллаштиришда айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь куни Саудия Арабистонидан ҳаж сафаридан қайтаётган Мальдив президенти катерида портлаш содир бўлган. Абдулла Яминнинг ўзи ҳодисада жабр кўрмаган. Мамлакат расмийлари мазкур портлашни давлат раҳбарини ўлдиришга уриниш, деган хулосага келган.
Изоҳ (0)