Американинг Мен штати Окленд шаҳридаги турар-жойда отишма туфайли тўрт киши, жумладан, ўқ узган кишининг ўзи ҳам ҳалок бўлган. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
5 ноябрга ўтар кечаси 42 ёшли Герман Дерико ўзи икки эркак ва бир аёл билан бирга турган уйда ўт очган. Уч карра қотилликни амалга оширганидан сўнг Дерико ўзини отиб ташлаган.
Полиция ходимлари уйда тўрт ёшли қизча борлигини аниқлаган, унга зарар етмаган.
Маҳаллий полициячилар текширувга киришди. Қотиллик сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)