Британия авиакомпаниялари айни пайтда Мисрда бўлган ўн мингдан ортиқ сайёҳларини эвакуация қилади, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Россиянинг Airbus A321 самолёти Синай ярим оролида ҳалокатга учрагани туфайли Британия ҳукумати авиакомпанияларнинг Шарм-аш-Шайхдан мамлакатга амалга ошириладиган рейсларининг барчасини вақтинчалик тўхтатиб қўйди.
Хусусан, Easy Jet авиакомпанияси рейслари орқали 4,5 минг киши Буюк Британияга қайтиши керак. Авиакомпания 5 ноябрь куни Лондондан Мисрга қилинадиган тўртта парвозни бекор қилган.
Изоҳ (0)