Москвалик Алёна Куратова ҳамёнини банк карталари билан бирга йўқотиб қўйди. Бироқ унинг пуллари Забеҳулло исмли тожикистонлик йигитнинг ҳаракатлари туфайли тўлиғича қайтиб келди. Бу ҳақда «Новости Таджикистана» нашри хабар беради.
Маълум бўлишича, Тожикистоннинг Панжикент шаҳри яқинидаги Маргедар қишлоғидан бўлган Забеҳулло Шафеъзода қизнинг ҳамёнини дўкондан топиб олган. У билан боғланиш мумкин бўлган маълумотларни топа олмаган йигит қизнинг карточкасига кичкина суммадаги пул ўтказмалари билан бирга қисқа хабар ҳам юбора бошлайди. Бу ҳақдаги маълумот Алёнанинг мобил телефонига SMS-хабар шаклида боради.
Шундан сўнг, ҳамён эгаси унга қўнғироқ қилган. Шафеъзода ҳамённи қизнинг уйига олиб бориб берган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари нафақат унинг ҳалоллиги, балки топқирлигига ҳам тан берди. Улар Забеҳуллонинг бу ишини жавобсиз қолдирмасликка қарор қилди. Алёнанинг интернетдаги постида қолган карточка маълумотлари бўйича улар тожикистонлик йигитга кичик пул ўтказмаларини юборди.
Изоҳ (0)