2 ноябрь, душанба куни Ҳиндистон шарқидаги Ғарбий Бенгалия штатида сайёҳлик автобуси автомобиль билан тўқнашиб кетиши натижасида камида етти киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда штат полициясига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса штат пойтахти Колкаттадан 22 км масофада жойлашган Кальяни тезкор шоссесида содир бўлган. Автомобиль ичида бўлган етти кишидан беш нафари воқеа жойида, қолган икки нафари касалхонада вафот этган. Ғарбий Бенгалиядаги энг оммабоп денгиз курорти Дигхага йўл олган автобусдаги 20 дан зиёд сайёҳ жароҳат олган.
Автобусда хорижликлар бўлмаган. Қурбонларнинг барчаси — Ҳиндистон фуқаролари.
Изоҳ (0)