Туркиянинг Адолат ва тараққиёт ҳукмрон партияси муддатидан олдинги парламент сайловларида 49,36 % фоиз овоз билан ғолиб чиқди. Энди мазкур партия якка ўзи ҳукумат тузиш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Сайловчиларнинг 99,21% овози ҳисоблаб чиқилган. Унга кўра, Халқ республика партияси 25,44%, Миллий ҳаракат партияси 11,96%, курдпараст Халқлар демократияси партияси 10,65% овоз тўплаган.
Туркия бош вазири, Адолат ва тараққиёт партияси етакчиси Аҳмет Давутўғли парламент сайловлари натижасини «демократия ғалабаси» деб атаган.
Изоҳ (0)