Сомали пойтахти Могадишодаги меҳмонхонага уюштирилган теракт қурбонлари сони 17 кишига етди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Олдинроқ мазкур ҳодиса оқибатида 12 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Ҳалок бўлганлар орасида сиёсатчилар, хавфсизлик кучлари ходимлари, меҳмонхона хўжайини борлиги қайд этилган. 25 киши жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, 1 ноябрга ўтар кечаси «Саҳафи» меҳмонхонасида юз берган теракт учун жавобгарликни «Аш-Шабоб» террорчилик гуруҳи зиммасига олган.
Изоҳ (0)