Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Гагарин кўчаси ва майдонида ободончилик ишлари бошланди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Космонавт ҳайкали атрофида ҳудудни тозалаш, дарахт новдаларини кесиш, янги буталарни ўтқазиш ишларига киришилди. Бундан ташқари, тротуардаги тоштахталар олиб ташланмоқда, ўрнига янгилари қўйилади.

Тартибсиз равишда очилган савдо нуқталарининг барчаси, шунингдек, спиртли ичимликлар сотиладиган дўконлар ёпиб ташланган.

«Газета.uz» ёзишича, ободончилик ишлари нашрда аввалроқ эълон қилинган Гагарин ҳайкали жойлашган ҳудуд пиёнисталарнинг севимли жойига айлангани ҳақидаги мақоладан сўнг бошланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар