«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Сурхондарё вилояти кенгаши ва «Камалак» болалар ташкилоти «Кексалар эъзозимизда» деб номланган тадбир ўтказди, дея хабар бермоқда ЎзА.
«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури ижроси юзасидан ташкил этилган тадбир доирасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари ва ногиронларнинг ҳолидан хабар олинмоқда, совға-саломлар улашилиб, уй-жойларини яхшилашга кўмаклашилмоқда.
Айни пайтда вилоятда 137 нафар юз ва юз ёшдан ошган нуроний, 200 га яқин Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси, етти мингга яқин меҳнат фронти фахрийси фаровон ҳаёт кечирмоқда.
Изоҳ (0)