Япония бош вазири Синдзо Абэ 2015 йилнинг 24—26 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда, The Japan Times’га асосланиб, UzDaily хабар бермоқда.
Хабар беришларича, ташриф давомида Синдзо Абэ қабрлари Ўзбекистонда жойлашган япониялик ҳарбий асирларни хотирлайди.
Бундан ташқари, Япония бош вазири таъмирдан чиққан Тошкентдаги Алишер Навоий номли Давлат академик опера ва балет театрининг очилиш маросимида қатнашади, бу ерда Абэ шарафига қабул ташкил этилади.
Қайд этиш жоиз, Япония бош вазири Синдзо Абэ 2015 йилнинг 22—28 октябрь кунлари давомида Марказий Осиё мамлакатлари — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда бўлади.
Изоҳ (0)