Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Нигерия шимоли-шарқидаги Даматуру шаҳрида террорчи-камикадзелар томонидан амалга оширилган уч теракт натижасида камида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Agence France-Presse’нинг Нигерия фавқулодда вазиятлар миллий агентлигига асосланиб хабар беришича, турар-жой мавзесида юз берган дастлабки икки портлаш беш кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Миллий агентликнинг Ёбе штатидаги бўлинмаси вакили Башир Идрис Гарганинг маълум қилишича, шаҳар чеккасида юз берган учинчи портлаш натижасида яна тўққиз киши ҳалок бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар