Япония ҳукумати ўзининг фавқулодда йиғилишида янги ҳукуматни шакллантириш зарурати туфайли бош вазир Синдзо Абэдан истеъфо сўради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Вазирлар маҳкамасини янгилаш зарурати Синдзо Абэ сентябрда унга яна уч йил давомида ҳукуматни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳукмрон партия етакчиси лавозимига қайта сайлангани натижасида пайдо бўлди.
7 октябрь, чоршанба куни ҳукумат бош котиби вазирларнинг янги таркибини эълон қилади. Шу куни уларни император томонидан тасдиқлаш маросими ҳам ўтказилади. Шундан сўнг Синдзо Абэ матбуот анжуманида ҳукумат олдида турган асосий вазифалар тўғрисида маълумот беради.
Изоҳ (0)