Қутқарувчилар ўтган ҳафтада Индонезияда ҳалокатга учраган Aviastar компанияси самолёти қулаган жойда 10 кишининг жасади ва «қора қути»ни топган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Самолёт 2 октябрь куни Индонезия шарқида йўқолиб қолганди. Кичик моторли самолёт бортида 10 киши — экипажнинг уч аъзоси, етти йўловчи, жумладан, уч нафар бола бўлган.
Авиакомпания вакилларининг маълум қилишича, ҳаво кемаси Сулавеси оролининг Масамба ва Макасар шаҳарлари оралиғида парвоз қилаётган вақтда диспетчерларнинг самолёт билан алоқаси узилган. Twin Otter самолёти бўлаклари Сулавеси жанубидаги Латиможонг тоғидан топилган.
«Барча ҳалок бўлганларнинг жасади тоғдан олиб тушилиб, Дамару қишлоғига келтирилди. Уларни кейинчалик Улу Салу қишлоғига олиб бориб, сўнг вертолётда Жанубий Сулавеси провинцияси пойтахти — Макасарга элтилади», — дея таъкидлаган Индонезия миллий қидирув-қутқарув бошқармаси вакили.
Изоҳ (0)