Хитойда «Мучжигэ» тайфуни натижасида 19 киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши бедарак йўқолган, деб гумон қилинмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Қайд этишларича, табиий офат натижасида Хитойнинг материк қисмида 5,4 миллион киши жабрланган.
Хитой жанубидаги Гуандун вилояти маъмуриятидан маълум қилишларича, тўфон етказган зарар миқдори 3,66 миллиард долларни ташкил этди. Қўшни Гуанси-Чжуан мухтор туманида эса иқтисодий зарар ҳажми 111 миллион долларга тенг.
«Мучжигэ» тайфуни Хитойга 4 октябрь, шанба куни ёпирилган эди. Маҳаллий ОАВдаги хабарларга кўра, «Мучжигэ» 1949 йилдан бери Хитойга ёпирилган энг вайронкор тўфон бўлди.
Изоҳ (0)